Бодомли совун 

Араб шайхи Абу-л-Хасан-Алининг Фотима исмли гӯзал рафиқаси бӯлган экан. У рафиқасини эркалатиб барча нозу карашмаларини бажо келтирар экан. Бир куни Фотима қорни кӯргиси келибди – у бир вақтлар тоғ чӯққилари оппоқ қалпоқлар билан қопланганини кӯрган экан. Шунда турмуш ӯртоғининг ушбу табиат мӯжизасини такрорлашини истабди. Бироқ Фотима ва Абу-л-Хасан-Али яшаган худудда қор хаётда бир маротабагина ёғар экан, шунда шайх севгилисининг юзида маюслик кӯрмаслик учун бор имкониятини ишлатиб, йӯлини топишга ҳаракат қилишга тӯғри келибди. Бахорнинг бахтли тонгларининг бирида тоғ чӯққилари, гӯзал Фотима учун, оппоқ гулларга бурканган эди. Шайх ӯз боғбонларига тоғ чӯққиларига тоғ бодоми кӯчатларини экишни буюрган экан, шундан бери, бундай манзара ҳар бахорда такрорланар экан …

Бу – бодом дарахтига бағишланган кӯпгина афсоналарнинг биргинасидир. Барча ривоятларнинг умумий мазмуни шуки: бодом бутун оламда ҳосилдорлик, гуллаб-яшнаш, ёшлик ва мухаббат рамзи сифатида қадрланади. Қадим замонларда бодом мағзи Шарқ бӯйлаб саёҳат қилувчилар учун асосий озуқа бӯлган, ва, дарвоқе, Фарғона водийси дунё бодом марказларидан бири деб тан олинган. Марко Поло XIII асрда бу ерда ёввойи бодомни топган, ва унинг ушбу топилмаси туфайли бодом Европа мамлакатларида ҳам тарқалгандир.

Қадимдан бодом данагидан энг қимматбахо махсулот, яъни – бодом ёғи (almond oil) олинган, бу ёғ авваламбор юз терисида акс этувчи теридаги қариш аломатлари билан курашади. Бодом ёғи Е, B2, F витаминлари, оқсил моддалари, кислоталарга бойдир, ва шунинг учун ҳам тери ҳужайраларининг тикланишида ва ёшаришида самарали ёрдам беради, шунингдек терини юмшатади, озиқлантиради ва силлиқлаштиради, тери қаришини секинлаштиради, ажинлар пайдо бӯлишининг олдини олади, тери намлигини сақлайди ва ташқи таъсирлардан ҳимоя қилади.

SEZAM совунларининг «совуқ» ишлаб чиқариш жараёни туфайли, Бодомли совунида бодом ёғининг барча фойдали хусусиятлари сақланиб қолинган. Майин, витаминларга бойитилган қӯлда тайёрланган совун, бодомнинг сеҳрли ифорига эга, қайсики эрталабки бӯшликни ёки кечқурунги чарчоқни қочириб, терини намлайди ва янгилайди, унга бахмалдек тус ва гӯзал, равон ранг бағишлайди.

Бодомли совун хусусиятлари: терини қувватлаштиради ва янгилайди, умумий аҳволини яхшилайди. Терини салбий таъсир этувчи омиллардан ҳимоя қилади ҳамда эхтиёткорлик билан парваришлайди.

Таъсири: юмшатувчи ва озиқлантирувчи, теридаги яллиғланиш жараёнларини бартараф этади, тери тешикчалари кенгайишининг олдини олади. Таъсирчан тери парваришида энг самарали воситадир.

 

Ӯзингизнинг SEZAM совунингизни топинг, яхшиси эса — бетакрор «совунлар» тӯпламини йиғинг, ва ҳар куни ӯзингизга озгина бӯлса-да, хурсандчилик улашинг….

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi.