Пиволи совун

Қадимги, аммо ишончли афсонага караганда пивони аёллар уйлаб топишган экан, бирок атийдан эмас, балки маълум кулай шарт-шароитлар натижасида кашф этишган. Бир куни кадимий миср аёллари арпадан нон пишириб, хамир колдиклари колган идишларни ювишни унутиб куйганлар, эрталаб эса у ачиб, маълум бир исга эга булди, ва уни ичганда кутилмаган хушчакчаклик ва кутаринки кайфиятни бахш этадиган таъм жихатидан анчагина яхши ичимлик булиб чикди. Узларининг бундай тасодифий кашфиётларини аёллар нафакат дастурхонга ичимлик сифатида тортардилар, балки у билан узларининг юз ва баданларини парваришлаб, янада гузал куринишга эга булардилар. Бизлар хам нозик кулларимизга хакикий жонли пивони олиб унда Пиволи совунни «коришга» ахд килдик. Лекин унга бир грамм хам сув кушмадик, чунки пивони сув билан арлаштириш – жуда хам ёмон беадабликка киради…

Пиво — ноёб махсулот, факатгина унда ва бошокли усимликларда В1, В2, В6, РР витаминлари табиий холатда учрайди. Хамда – оксиллар, кимматли аминокислоталар (никотин, фолий, пантотен) ва купгина минерал моддалар (калий, фосфор, олтингугурт, магний, кальций, кремний) бор. Пиволи совунда узаро бир-бирига таъсир килиб, улар тери янгиланиш жараёнини бошлаб юборади, ажинларни текислайди, терининг ташки салбий факторларга каршилик курсатиш кобилиятини оширади. Хмел яллигланишга карши, спазмолитик, огрикни колдирувчи, микробларга карши ва седатив хусусиятларга эга, у терини тозалайди, тинчлантиради ва юмшатади. Пиво ачиткиси — табиий поливитамин восита, «тирик» витамин ва ферментларга бойлиги туфайли тери ва сочларни минералларга, витаминлар ва микроэлементларга актив тўйинтиришга ёрдам беради, ҳусунбузарларга қарши курашишда ёрдам беради, терини тозалайди, замбуруғли инфекциялардан ҳалос этади ҳамда майда яраларни тузатади.

Пиволи совун билан ванна қабул қилганда анчагина кўпик хосил бўлади, ва у тер ажралишини тартибга келтиради, қувватни кўпайтиради ва кайфиятни кўтаради, иммун тизимини мустаҳкамлайди ва юрак-қон томир тизими ишини яхшилайди, теридаги майда тешикларни очиб ва яхши тозалаб, терини озиқлантиради ва қайта тиклайди. Бунинг ҳаммаси — SEZAM совунини ишлаб чиқаришдаги «совуқ» жараён натижасида хмел, арпа ва ёғларда қимматли компонентларни сақланиб қолиниши туфайлидир. Бизнинг теримиз анчагина миқдорда витаминлар олиб юмшоқ ва бахмалдек майин бўлади, ва ҳаттоки тирноқлар ҳам ўзи учун керакли пиво миқдорини олиб мустаҳкамроқ ва қаттиқроқ бўлади.

Пиволи совун сочларга самарали таъсир этади, ва совунда ёғлар борлиги туфайли, ҳамма турдаги сочлар учун тўғри келади. У сочдаги қазғодан ҳалос этади, ва сочни мустаҳкамлайди ва соғломлаштиради, сочларга соғлом жило, ипакдек майинлик ва равонлик бахш этади. Соч тўкилишининг олдини олади.
«Пиволи» совун таркиби: кунжут, бодом, урик, зайтун, шафтоли, палма, кокос ёглари, натрий гидроксиди, пиво. «Пиволи» совун таркибида консервантлар, буёклар ва атирлар йук.

«Пиволи» совун клиник синовларни Республика ихтисослаштирилган дерматология ва винерология илмий-амалий тиббиёт марказида утган. Бу совун лихенларни (тангчали дерматозларнинг турли шакллари) даволашда самарали гигиеник восита сифатида тавсия этилади. Қазгога қарши ва ёғли сочларни ювишда самарали воситадир

Пиволи совун хусусиятлари: терини минераллар, витаминлар ва микроэлементларга фаол тўйинтиришга ёрдам беради. Тери ва сочларни витаминларга бойитиб юмшатади. Соч тўкилиши ва қазгога қарши, темираткига қарши, қариётган ва сўлиб бораётган тери учун терининг таранглигини тикловчи восита сифатида фойдаланилади.

Таъсири: ажинлардан халос этади ва ажин пайдо бўлишининг олдини олади, тери тузилишини яхшилайди, терининг қаришини олдини олади. Ёғли, ҳуснбузарли, қуруқ, таъсирчан, яллиғланган, сўлиб бораётган ёки қариётган терини парвариш қилиш учун энг яхши восита.

Ўзингизга тўғри келадиган SEZAM совунингизни танланг, яхшиси эса – бетакрор «совун» коллекциясини йиғинг ва ҳар куни ўзингизга кичкина хурсандчилик улашинг!

 

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi.