Сўли ва асалли скраб

Кунимиз енгил, хурсандчилик билан ва самарали ӯтиши учун уни нимадан бошлашимиз керак? Шуни аниқ биламизки, агарда сули бӯтқаси билан нонушта қилсак ва «Сули-асалли скраб» совуни билан ювинсак, ҳаётимизнинг ҳар бир куни куч-қувватга, яхши кайфият ва гӯзалликка тӯла бӯлади.

Ҳамма гап шундаки, сули В витаминига бойдир. Бу витамин юзимиздан чарчоқ, стресс ва асабийлашиш изларини йӯқотади, ҳамда теримизнинг деярли стерил тозалигини таъминлайди. Ҳаттоки юз кӯриниши ҳам анча равон ва ижобий бӯлади. Ишонмайсизми? Унда текшириб кӯринг.

Бундан ташқари сули таркибида магний, хром, фосфор, темир, йодлар бор, ва бу фойдали моддаларнинг бирикмаси юздаги қариш аломатлари билан курашишга ёрдам беради.

 «Сули-асалли скраб» совуни бир пайтда терини тозалайди ва озиқлантиради, ҳамда енгил нафис скраб сифатида таъсир кӯрсатади, терининг устки қатламини тозалайди, уни таранг, соғлом, майин қилади ва юзнинг рангини яхшилайди. Совун терини тинчлантиради, намлайди, тозалайди ва таранг қилади ва ёғли ялтирашдан халос қилади. Совунни ҳар куни ишлатганда, маълум вақт ӯтганидан кейин тери пӯст ташлаши ва унинг қуруқлиги, тӯлиб қолган тери тешикчалари ва қора нуқталар каби муаммолар йӯқолади. Дарвоқе, «Сули-асалли скраб» совуни танамизнинг алоҳида парваришга муҳтож бӯлган декольте қисмида ҳам аъло даражада иш беради.

 

«Сули-асалли скраб» совуни таркибига асал киради, қайсики ӯзида алюминий, бор, калий, калций, марганец, темир, магний, бериллий, мис, фосфор, фруктоза ва глюкоза, В, С гурух витаминлари, провитамин А  (каротин), PP, K, H, яъни деярли барча микроэлементларни жамлаган. Бироқ агарда уларнинг номлари сизга ҳеч нарсадан далолат бермаса, шуни билингки: уларнинг ҳар бири таъсири бӯйича ноёб ва тери учун фойдалидир.

 

Асал тери тешикчаларига чуқур кириб бориш хусусиятига эга, у юзга соғломлик бахш этиб, терини жуда ҳам яхши тӯйинтиради ва намлайди. Асал аъло даражада тозалаш хусусиятига эга – у сӯриб олувчи восита каби барча турдаги кирларни ӯзига сӯриб олади, тарангликни оширувчи, даволовчи ва қувватни оширувчи ва яллиғланишга карши хоссаларга эга. Совуннинг таркибига яна мум киради, у  сӯриб олиш, бактерицид, яллиғланишга қарши, яраларни тузатиш ва юмшатиш хусусиятларига эга. 100 г мумда 4 г га яқин провитамин А бор, 100 г сабзида эса атиги 0,01 г. Бу витамин тери ва шиллиқ пардаларнинг нормал ҳолатини таъминлаш учун керак, унинг таъсирида, тери ӯзининг эластиклигини тиклайди ва силлиқ ва соғлом кӯринишга эга бӯлади.

«Сули-асалли скраб» совун таркибига унга сеҳрли ис бағишловчи тоғрайҳоннинг эфир ёғи  киради, ва бу эфир ёғи совуннинг антибактериал, вирусларга қарши, замбуруғларга қарши, тинчлантирувчи ва спазмолитик хусусиятларини оширади. «Совуқ» ишлаб чиқариш жараёни эса совунда ёғлар, асаларичилик маҳсулотлари, эфир ёғининг барча фойдали хоссаларини сақлаб қолишга имкон беради.

Таркиби: туйилган сули, асал, мум, SEZAM ёғлари, тоғрайҳон эфир ёғи, натрий гидроксиди.

Таъсири: терини тӯйинтиради, намлантиради, тозалайди, енгил торттириш хусусиятларига эга. Қуруқ таъсирчан ва ёғли тери парвариши учун энг яхши воситадир, барча ёш учун манзур. Асаларичилик махсулотларига аллергия бӯлган холларда эҳтиёткорлик билан қӯлланг.

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi.