Мойчечак-Лаванда

Мойчечакнинг совун сифатида қанчалик яхши эканини SEZAMнинг «Мойчечак» совуни туфайли яхши биламиз. Аммо мукаммалликнинг чегараси йӯқдир, шунинг учун ҳам биз турли хил гул ва гиёҳларни, қимматли эфир ёғлари ва SEZAM табобат ёғларини аралаштириб тажрибаларимизни давом эттиряпмиз, ҳамда совуннинг бетакрор турларини яратяпмиз. Улардан бири – табобат гиёҳли «Мойчечак-Лаванда» совунидир.

…Оллоҳ жаннатдан қувиб чиқарилган Одам Ато ва Момо Хавога ҳаёт қийинчиликларида ӯзининг сеҳрли иси билан уларнинг кунглига рохат бағишлаб туриши учун бир шоҳ лавандани ҳадъя этган. Ха, ҳақиқатдан ҳам лаванда хушбӯй исларнинг маликаси ҳисобланади, унинг нафис гуллари ва эфир ёғлари табиблар дори-дармонларининг қадимий тайёрлаш қӯлланмаларида ишлатилади. Қадимий Римда лавандани таналарга суртишган ва бу юқумли касалликлардан сақлайди деган ишонч бӯлган. Эпидемиялар пайтида римликлар уйларининг олдида гулханлар ёқишган ва гулханга лаванда гулларини ташлашган, зодагонлар эса антисептик ӯрнига қимматбаҳо лаванда ёғини таналарига суртишган. Шунингдек, бундай чоралар ҳақиқатдан ҳам катта қирғинлардан асрагани ҳақидаги қадимий тарихчиларнинг аниқ ёзма гувоҳликлари бизгача етиб келган.

Гиппократ шундай деб ёзган: «Лаванда, яшаб ӯтган йиллардан чарчаган мияни илитади». XVII асрда яшаган гиёҳлар бӯйича мутахассис Джон Паркинсон эса лавандани «барча бош ва мия  хасталикларига қарши ажойиб восита» деб ҳисоблаган. Бошка сӯз билан айтганда: лаванда катта ёшга ва шароитларга қарамасдан яшаш ва яратиш учун куч бағишлайди.

«Лаванда» номи лотинча «lavare» феълидан олинган бӯлиб «ювмоқ» ёки «тозаламоқ»ни англатади. Шунинг учун, лаванда бор жойда фурункулёз, акне, дерматит, себорея, экзема каби тери муаммоларига ва яллиғланишларга жой йӯқдир. Лаванда тӯдагулларининг кимёвий таркиби жуда ҳам бойдир: уларда эфир ва тери ошлайдиган моддалар, аччиқ моддалар, кумарин ва қатронлар ҳосилалари бор. Лаванданинг бетакрор хусусиятлари тери ёғининг ажралишини йӯлга солади ва юз терисини ёғли бӯлиб ялтирашидан хамда тери тешикчаларининг ёпилиб қолишидан сақлайди, терини ипакдай майин ва ялтирамайдиган қилади.

«Мойчечак-Лаванда» совуни теридаги яллиғланиш жараёнлари билан курашишга ёрдам беради, ҳамда терининг пӯст ташлаш жараёнлари енгил кечишига кӯмаклашади. Лаванда ҳужайралар янгиланишига ёрдам беради, бунда ҳуснбузарлар битиш жараёни оғриқсиз кечади ва терида из қолмайди.

Лаванданинг майин таъсири таъсирчан ва муаммоли тери парвариши учун энг яхши воситадир. Қуруқ ва нормал тери парваришида эса лаванда терини эҳтиёткорлик билан тозалайди, қон айланишини фаоллаштиради ва ҳужайралар умумий куч-қувватини ошириб, юз терисига мулойимлик ва равонлик бағишлайди. Лавандани доимий равишда ишлатганда эса чуқур бӯлмаган ажинлар йӯқолади. Мойчечак-лаванда совуни таркибидаги мойчечак ва лаванда гулларидан ҳосил бӯлган майин скраб, терини енгил пилинг қилишга имкон беради.

Мойчечак-лаванда совуни таркибига чӯзиқ баргли перовския эфир ёғи киради, бу ёғ кӯпгина даволовчи хусусиятларга эгадир. У яра тузатувчи, антибактериал, эпителийни янгилаштирувчи, антисептик, тинчлантирувчи таъсирга эга ва тери касалликларида ҳамда яллиғланишларида ёрдам беради.

Мойчечак-лаванда совун таркиби: доривор мойчечак гуллари, лаванда гуллари, перовския, мингяпроқ ва мойчечак эфир ёғлари, SEZAM ёғлари, натрий гидроксиди. Мойчечак-лаванда совунида консервант ва бӯёқлар йӯқ.

Хусусиятлари: яллиғланишга қарши, яраларни тузатувчи, оғриқларни қолдирувчи, қон тӯхтатувчи, антисептик, седатив хусусиятларга эга.

Таъсири: қуруқ, таъсирчан терини соғломлаштиради ва ёшартиради, унинг таранглигини сақлайди; тӯқималар янгиланиш жараёнини кучайтиради, ажойиб табиий антисептик. Болалар ва катталарнинг нафис, таъсирчан ва қуруқ териси учун майин парвариш.

Ӯзингизнинг SEZAM совунингизни топинг, яхшиси эса — бетакрор «совунлар» тӯпламини йиғинг, ва ҳар куни ӯзингизга озгина бӯлса-да, хурсандчилик улашинг.

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi.