Мусалласли

Мусалласли терапия сеансларига марҳамат, азиз дӯстлар! Айниқса кечқурун ухлашдан олдин яхши натижа беради, бироқ ҳар куни эрталаб қӯллаш ҳам тавсия қилинади. Чарчоқни ҳайданг! Сиз танангизнинг ҳар бир хужайраси билан ажойиб енгиллик, софлик ва куч-қувват қуйилиб келишини сезасиз, – энди сиз барча нарсага қодирсиз, чунки сиз – гӯзалсиз! Ҳаттоки Аристотел ҳам айтган экан: Мусаллас — бу «Венера сутидир», албатта навқиронлик элексирини назарда тутган ҳолда… 

Яхши сифатли қизил мусалласни оз-оздан ичиб турган жуда фойдалидир. Лекин нима учун биз уни сиртқи тарзда ишлатмаймиз? Ахир қадимги асрларда ӯзларининг латофати билан машҳур бӯлган грек ва рум гӯзаллари айнан шундай қилишган. Биз «Мусалласли» совунини унинг таркибидаги сувни ӯрнига уй шароитида тайёрланган ажойиб сифатли қизил мусаллас қӯшиш орқали «яратдик». «Совуқ» ишлаб чиқариш жараёни эса совундаги ёғларнинг ва мусаллас актив компонентларининг барча фойдали хоссаларини сақлаб қолиш имкониятини берди.

 

Мусаллас қон томирлари деворларини мустаҳкамловчи Р витамини, ҳамда В1, В2, С витаминларига бой, биологик актив моддалар ва минерал кислоталар: олма, мусаллас, салицил;  табиий минераллар — кальций, калий, магний, фосфор ва натрий тузлари, ва микроэлементлар — темир, мисс, марганец ва рухларга бойдир. Узум мусалласи шунингдек  флавоноидлар, фенол кислоталар, антоцианлар, флаваноллар (катехин ва процианидол), кумарин, хиноин ва ресфератрол (резвератрол)ларга бойдир. У коллаген синтезини яхшиловчи ва унинг тикилиб кетишининг олдини олувчи антиоксидант ва эстроген таъсирини ӯзида жамловчи резвератрол туфайли терига яхши таъсир ӯтказади, шунинг учун ҳам унинг anti-ageтаъсири айниқса кучлидир.

 

Мусалласли совуннинг аnti-age таъсири шунингдек мусалласда фаол антиоксидантлар – полифеноллар мавжудлиги билан изоҳланади. Бу моддалар эркин радикалларни бирлаштиради, қайсики организмнинг қариш жараёнларини секинлаштиради ҳамда кӯпгина фармакологик хусусиятларга эга, яъни: улар қон томирларининг қаршилигини кучайтиради, қон айланишини яхшилайди, эластин ва коллаген толаларини сақлайди, тери тӯқималарини ҳимоя қиладиган фундаментал элементлар бӯлиб хизмат қилади. 

 

Совун таркибида мусаллас бӯлгани боис, у ёшлик ва гӯзалликни сақлаб туриш хусусиятларига эга, қувватни оширади, чарчоқни, ӯта толиқишни йӯқотади ва тери юзасидаги ажинларни максимал даражада камайтиради.

 

Хусусиятлари: терини ташқи ёмон таъсирладан ва УФ нурларидан ҳимоя қилади, қайта тиклайди, қувватини оширади, намлайди ва юмшатади, ҳужайралар озиқланишини яхшилайди, сув-туз мувозанатини тартибга солади, терини таранг ва қайишкоқ қилади. Терини чуқур регенирация қилади, мушаклар қувватини оширади, коллаген тикланишини фаоллаштиради, қариш жараёнларининг олдини олади.

 

Таъсири: Тери куч-қуввати ошади, майда ажинлар йӯқолади, терининг ранги яхшиланади. «Мусалласли» совун тери яллиғланиш жараёнларини камайтиради, ҳамда терини таранг ва бахмалдек майин қилади.

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi.