Сариқчой

Қадим-қадим замонларда, одамлар табиат билан «дӯст» бӯлган пайтларида, САРИҚЧОЙ 99(!) та дардни даволовчи «табобат» ӯти сифатида алоҳида ҳурматга эга бӯлган. «Ҳар йили бир пуддан» сариқчой ӯти цар дорихонасига Москва шахрига келтирилар эди, чунки энг катта олимлар унинг шифобахш хусусиятларини тан олганлар.

Гиёҳнинг номи – сариқчой – қозоқчадаги «джерабай» сӯзидан келиб чиққан бӯлиб, унинг таржимаси «яраларни даволовчи» маъносини билдиради. Бу ушбу гиёх номи келиб чиқиши ривоятларидан биридир, ва у бизга маъқулдир…

Сариқчой кимёвий таркиби жуда хам мукаммалдир, у деярли барча макро (калий, калций, магний ва темир) ва микроэлементлар (марганец, мис, рух, кобалт, молибден, хром, алюминий, селен, никел, стронций, кадмий, қӯрғошин, бор) дан ташкил топгандир.  Мана шундай мукаммал таркиби сариқчойнинг бетакрор хусусиятларига ва ички касаллик ҳамда юз ва тана терисини парвариш қилишда кӯп томонлама қӯлланилишига сабабдир. 

 Бугунги кунда сариқчой илмий тиббиёт томонидан тан олинган, қадимги қӯлланмалар яна тикланиб, янги – мукаммаллаштирилган шаклларда чиқарилмоқда. Шулардан бири бизнинг САРИҚЧОЙ совунимиздир. Унинг таркибида она табиат томонидан антисептик хусусиятлар билан бойитилган, гиёҳнинг барча фойдали хусусиятларини ӯзида мужассамлаштирган сариқчой эфир мойи бор. У турли вазиятларда – муаммоли, аралаш, ёғли ва намсиз терини парваришлашда қӯлланилиши мумкиндир, ҳамда қуёшдан куйишни даволашда ёрдам беради. САРИКЧОЙ совуни тери касалликлари билан курашишда самарали воситадир ва герпетик тошмаларни даволашда қӯлланилади. Хуснбузарлардан, яллиғланишлардан, турли тошмалар, ярачалар, тери қичишидан ва аллергиядан халос этади, терини тинчлантиради, юз териси рангини яхшилайди ва тери хужайраларининг янгиланишига ёрдам беради.

Сариқчой эфир мойи хусусиятлари: яраларни тузатувчи, антибактериал, қон тӯхтатувчи, оғриқ қолдирувчи, антисептик.

Таъсири: яллиғланишни йӯқотади, майда ёриқларни даволашда ёрдам беради; герпетик тошмаларда терини янгилайди, эпителизациялаштиради. Куйишга қарши самарали восита. Намликни йӯқотишдан асрайди, терининг гидролипид қатламини нормаллаштиради.

Муаммоли, ёғли ва аралаш терини парваришлашда энг яхши воситадир.

Ӯзингизнинг SEZAM совунингизни топинг, яхшиси эса — бетакрор «совунлар» тӯпламини йиғинг, ва ҳар куни ӯзингизга озгина бӯлса-да, хурсандчилик улашинг… 

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi.